Германия ТИВ раҳбари Тошкентга келди
Бугун эрталаб Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент аэропортида Германия делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди.
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок ташрифи чоғида Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда музокаралар ўтказиб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.
Шавкат Мирзиёев матбуот котиби Шерзод Асадовнинг бир кун аввал хабар беришича, музокараларда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги истиқболлари, савдо-иқтисодий шериклик масалалари ва минтақадаги вазият муҳокама қилинади.
Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради.
Германия ташқи ишлар вазири ташриф арафасида Қозоғистон (Тошкентга келишидан олдин ташриф буюрган) ва Ўзбекистонга ташрифидан асосий мақсад — Россиянинг Украинага қарши уруши ва бошқа глобал инқирозлар келтириб чиқарган инқироз шароитида ушбу давлатларнинг Европадан кутаётган «умид ва кутилмаларига қулоқ солиш» эканини таъкидлаганди.
У шунингдек, икки давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган йилда Германия ҳам маданият ва иқтисодиёт, ҳам шахсий алоқалар нуқтаи назаридан ишончли ҳамкор бўлиб қолаётганидан далолатдир деб изоҳлади..
Германия ТИВ раҳбари «Германия ва Европа адолатли ҳамда очиқ имкониятларни таклиф қилади, улар янги қарамликларни яратиш ёки молиявий воситалардан фойдаланишни назарда тутмайди», деб қўшимча қилди.
Анналена Бурбок фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашиб «Иқтисодий ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари бир танганинг икки томони. Чунки кучли қоидалар компаниялар учун энг яхши сармоявий ҳимояни таъминлайди ҳамда узоқ муддатли фаровонлик ва хавфсизлик фақатгина одамларнинг ҳуқуқлари кафолатланган тақдирдагина мумкинлигиниҳам баён этди.