Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланганини мамлакта ИИВ хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.
Бу аёл танишларига Ўзбекистонда диний даъватлар қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.
А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.