Истанбулдаги портлашда Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Туркиянинг Истанбул шаҳри Beyog‘lu Истиқлол кўчасида юз берган кечанги портлашда Ўзбекистон фуқароси бўлган блогер ҳам жабрланди.
Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган портлашда ўзбекистонлик блогер Ислам Капарзо ҳам жабрлангани маълум бўлди.
Бу ҳақда Ислам Капарзо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирган. «Озгина жароҳатландим, лекин ҳалокатли эмас, ҳаётман», — деб ёзган
Кеча сайёҳлар гавжум бўлган Истанбул кўчаларидан бирида юз берган портлаш оқибатида 81 киши жабрландли. Уларнинг 50 нафари касалхонадан чиқарилган, беш киши реанимацияда ётибди, икки киши — оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллади.