Владимир Норов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
(last modified Wed, 16 Nov 2022 11:30:33 GMT )
ноябр 16, 2022 16:30 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
    Владимир Норов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Дэвид Хенникни қабул қилди.

Бу учрашув элчи томонидан вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Ўз навбатида, Владимир Норов элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Владимир Норов ва Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Дэвид Хенник илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва "C5+1" шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.