Владимир Норов «Толибон» ҳукумати масаласида Ўзбекистон позициясини яна бир бор таъкидлади
(last modified Fri, 18 Nov 2022 12:21:54 GMT )
ноябр 18, 2022 17:21 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов «Толибон» ҳукумати масаласида Ўзбекистон позициясини яна бир бор таъкидлади
    Владимир Норов «Толибон» ҳукумати масаласида Ўзбекистон позициясини яна бир бор таъкидлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 17 ноябрь куни Самарқанддаги Европа Иттифоқи – Марказий Осиё вазирлар учрашувидаги нутқида Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовга кўра, Ўзбекистон Афғонистоннинг яккаланиб қолиши ва унинг эътибордан четдан қолишига йўл қўймаслик, шунингдек, мавжуд оғир гуманитар вазиятни ҳал қилиш бўйича чораларни кўради.

Ўзбекистон қўшни давлатга тизимли ёрдам бериб келмоқда. Ўзбекистон Афғонистонга бир неча бор гуманитар ёрдам юборди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Термиз шаҳрида замонавий инфратузилмага эга халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилган.

Ўзбекистон «Толибон» томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини бажариши тарафдори бўлиб қолмоқда. Бу талаблар кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя қилиш, террорчилик гуруҳлари билан алоқаларни узишни қамраб олган, — деди ташқи ишлар вазири.

Таъкидланишича, Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш каби йирик лойиҳалар орқали Афғонистон Марказий ва жанубий Осиё ўртасидаги алоқага айланиши мумкин.