Тошкент ва Москва ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди
(last modified Tue, 22 Nov 2022 05:33:06 GMT )
ноябр 22, 2022 10:33 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Москва ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди
    Тошкент ва Москва ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди

Россия федерацияси ва Ўзбекистон республикаси ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди.

Сочида  бошланган атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форумида дунёнинг 50 дан ортиқ давлати – Россия, Беларусь, Хитой, Ўзбекистон, Венгрия, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Боливия, ЖАР ва бошқа давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда иштирокчилар дунё атом энергетикасининг бугунги ҳолати ва ядро технологияларига асосланган инновацияларни муҳокама қилишмоқда.

Форум доирасида Россия ва Ўзбекистон / “Росатом”нинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти/ ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ҳужжатни “TVEL” ёқилғи компанияси президенти Наталя Никипелова ва Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов имзолади.