Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баробар қисқартирди
(last modified Thu, 24 Nov 2022 08:36:27 GMT )
ноябр 24, 2022 13:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баробар қисқартирди
    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баробар қисқартирди

Афғонистоннинг " Брешно" компанияси Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси экспортини қисқартириш қарорини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг " Брешна" компанияси бош директори Сафиуллоҳ Аҳмадзай ўз сўзларида сўнгги кунларда Ўзбекистон Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергиясини икки бараварга яъне  430 мегаватдан 200 мегаватга қисқартирди деб айтди.

Аҳмадзай сўзларининг бошқа қисмида Ўзбекистон бу ҳаракат сабабини мамлакатга электр ишлаб чиқариш қурилмаларидан техник носозлик деб эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон бу муаммони 3 кун ичида ҳал қилишини ваъда қилган бўлса-да, бу ҳолат ҳамон сақланиб қолмоқда.

" Брешна" компанияси шунингдек Ўзбекистондан электр энергияси импортини камайтириш мақсадида Тожикистон  ва Туркманистон билан алоқа ўрнатиб, бу ушбу икки давлатдан электр энергияси имкониятини камайишини қоплаш учун ўрнатилганлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ