Самарқандда Тожикистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарияти учрашуви бўлиб ўтди
Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон ва Тожикистон ИИВ раҳбарияти учрашувида томонлар хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олдиб
Тожикистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Тожикистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ички ишлар бошқармалари ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуоб хизмати.
Тожик-ўзбек ИИВ раҳбарияти учрашувида ҳамкорликда амалга ошириладиган қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар имзоланди:
Тинчлик ва осойишталикни таъминлаш;
Ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирларни олиб бориш;
Кибержиноятларга қарши курашиш;
Гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларини олдини олиш.