ноябр 29, 2022 10:56 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раисини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раисини қабул қилди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси бошчилигидаги Россия парламент делегациясининг учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси  Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация учрашуви аввалида Вячеслав Володин давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди», — дейилади хабарда.

Томонлар учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги – икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.

«Иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилнинг бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ошди. Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишблармонлик алоқалари изчил кенгайиб бормоқда.

Маданий-гуманитар йўналишда, энг аввало, олий ва ўрта таълим ҳамда туризм соҳаларида самарали ҳамкорлик ривожлантирилмоқда» , дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Ёрлиқ