Мирзиёев ва Путин Тошкент-Москва ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди
(last modified Wed, 30 Nov 2022 09:31:22 GMT )
ноябр 30, 2022 14:31 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва  Путин Тошкент-Москва ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди
    Мирзиёев ва Путин Тошкент-Москва ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия пезиенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Путин телефон суҳбатида,  Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги сермаҳсул ишлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, 1—2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги жорий ва истиқболли кооперация лойиҳалари кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон етакчи саноат корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек кўп томонлама форматдаги, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқилган.