Мишустин: Ўзбекистон АЭС қуришни тезлаштириши керак
(last modified Sun, 04 Dec 2022 05:59:52 GMT )
декабр 04, 2022 10:59 Asia/Tashkent
  • Мишустин: Ўзбекистон АЭС қуришни тезлаштириши керак
    Мишустин: Ўзбекистон АЭС қуришни тезлаштириши керак

РФ бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон ҳукумати АЭС қуришни тезлаштириши кераклигини таъкидлади.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасидаги қўшма комиссиянинг учинчи йиғилишида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга ошириладиган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

Мишустин шунингдек «Биз атом энергетикаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни муҳим деб биламиз. Россия билан атом электр станциясини биргаликда қуриш йирик лойиҳа бўлади. Эришилган барча келишувларни амалга оширишни тезлаштириш керак», деб атйди.

Россия бош вазири Ўзбекистон томони билан автомобилсозлик, самолётсозлик ва фармацевтика саноатига оид лойиҳалар ҳам муҳокама қилинганини таъкидлаган.

Қурилиши 11 млрд долларга баҳоланган илк АЭСни барпо этиш ишлари 2020 йилда бошланиши режалаштирилганди. Маълумотларга кўра, томонлар шартнома шартларини келишишда тил топиша олмаяпти.