Ўзбек-қирғиз чегарасини ID-картани кўрсатиш орқали кесиб ўтишга рухсат берилиши кутилмоқда.
(last modified Tue, 06 Dec 2022 05:53:48 GMT )
декабр 06, 2022 10:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбек-қирғиз чегарасини ID-картани кўрсатиш орқали кесиб ўтишга рухсат берилиши кутилмоқда
    Ўзбек-қирғиз чегарасини ID-картани кўрсатиш орқали кесиб ўтишга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари икки давлат фуқароларини чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини соддалаштиришга келишиб олди.

Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари ўринбосари бу мамлакат  Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Энди Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин бўлади деб қўшимча қилди Қирғизистон ТИВ раҳбари ўринбосари.

Қирғизистон ТИВ раҳбари ўринбосари Ойбек Ортиқбоев «16 ёшга тўлмаган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда хорижга чиқиш паспортини кўрсатади. 16 ёшга тўлган ва ундан катталар ID-картани кўрсатса ҳам бўлади. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабр куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади», — деб айтди.

Қўмита Ўзбекистон билан келишувни қўллаб-қувватлаган.