Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон муаммоси юзасидан фикр алмшадилар
(last modified Mon, 12 Dec 2022 05:37:41 GMT )
декабр 12, 2022 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон муаммоси юзасидан фикр алмшадилар
    Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон муаммоси юзасидан фикр алмшадилар

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва АҚШ элчиси Жонатан Девид Ханник ўтказган музокараларида Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка мулоқотини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган сиёсатига юксак баҳо берди. Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Исматилла Эргашев ва Жонатан Девид Ханник Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, мамлакат янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.