Ўзбекистон энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонунбузилишлар. «Ҳудудгазтаъминот» филиали директори қамоққа олинди
Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олингани ва уларга жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган деб маълум қилди Ўзбекистон Бош прокурори..
Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистонда энергетика тизимида фаолият олиб борувчи бир қатор мансабдорлар ўз вазифасига масъулият билан ёндашмагани учун ҳайфсан интизомий жазосини олиниб, мамлакатда бош вазир бошчилигида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузилганди.