Ашхободда Сардор Умурзоқов ва Сардор Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Туркманистон презиенти Сардор Бердимуҳаммедов билан учрашиб мулоқот қилди.
Сардор Умурзоқов Туркманистон Президентига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро бетарафлик куни муносабати билан самимий саломи, эзгу тилаклари ва табрикларини, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг яқинда бўлиб ўтган ўз байрамини илиқ эслаши ҳақидаги сўзларини етказди.
Ашхободда бўли ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари ва унинг меҳмони сўнгги йилларда ўзаро манфаатли Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, учрашувда ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Умурзоқов ва Бердимуҳаммдов Музокаралар якунида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 миллион куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича шартнома имзолангани ҳам таъкидланган.