декабр 16, 2022 13:55 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов ва Колин Кал Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни муҳокама қилдилар
    Владимир Норов ва Колин Кал Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни муҳокама қилдилар

Владимир Норов бошчилигидаги делегацияни АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Колин Кал билан музокаралар ўтказганини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Норов ва Кал учрашувида Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хабарга кўра, суҳбат чоғида АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари жорий йилда нишонланган икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим саналар, хусусан, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги, стратегик шериклик муносабатларининг 20 йиллиги ва Миссисипи штати билан ҳамкорлик дастурининг 10 йиллиги билан табриклади.

Шунингдек минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

АҚШ томони Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини яратиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШнинг Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймасликдан ўзаро манфаатдорлиги қайд этилди.

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари махсус операциялар кучлари бўлинмаларини тайёрлаш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва АҚШ Мудофаа вазирлигининг етакчи ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлари бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Ёрлиқ