март 28, 2024 14:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев парламентлараро алоқаларни, шу жумладан АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус ишини юқори баҳолади.

Ўзбекистонв а АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда, 2023 йил якунида у 30 фоизга ошди. Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортмоқда. Мисол тариқасида Ўзбекистонда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган Air Products компаниясининг фаолияти қайд этилди.

Америкалик қонун чиқарувчилар вакиллик қилаётган Монтана, Алабама, Вашингтон, Калифорния ва Техас штатлари билан фаол амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, тоғ-кон саноати, «яшил» энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат тармоғи ва бошқа соҳалар кооперация учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

АҚШ ҳудудлари бизнесининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этишга келишиб олинди.

Xалқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтаимз кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча АҚШ Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилганди.

Ёрлиқ