феврал 10, 2024 14:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва АҚШ Конгресси вакиллари мулоқот қилдилар
    Ўзбекистон сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва АҚШ Конгресси вакиллари мулоқот қилдилар

Ўзбекистон сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси АҚШга сафар қилди.

Делегациянинг ташрифи АҚШ Конгресс кутубхонаси қошидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга ихтисослашган “Очиқ дунё” етакчилик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

senat.uz сайтига кўра Ўзбекистон сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари АҚШ Конгрессида америкалик ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, шунингдек, Вайоминг штатига ташриф буюриб, маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари суҳбати  давомида АҚШ томонига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада  ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, хусусий мулк ва хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Конгресс аъзолари T.Келли, В. Гонсалес ва K.Mиллер билан бўлиб ўтган мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда “Ўзбекистон бўйича Кокус” доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, жумладан, парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг бошқа қўмиталари аъзоларини Кокус фаолиятига жалб этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга томонлар ихтисослашган қўмиталар ва икки мамлакат парламентлари палаталари девонлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Ёрлиқ