Ўзбекистон ва Озарбайжон респубилкалари адлия соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик янада чуқурлаштиришини Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.
Ўзбекистон Адлия вазири Акбар Ташкулов Озарбайжон Республикаси адлия вазири Ф.Мамедов билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси расмийлари мавжуд идоралараро муносабатларни янада чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури доирасидаги тадбирларни давом эттиришга ҳамда ўзаро тажриба алмашишга қаратилган қатор ишларни ўтказишга келишиб олишди.
Ўзаро ҳамкорлик дастури доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва давлат органлари фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилади.
Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва аҳолига уларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги фаолияти бўйича тажриба алмашилади.