декабр 18, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Ўзбекистондан кўпроқ электр импорт қилишни истамоқда
    Толибон ҳаракати Ўзбекистондан кўпроқ электр импорт қилишни истамоқда

Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили телефон орқали суҳбатлашди.

Толибон ТИВ раҳбари ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Стоникзай Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан телефон суҳбатида расмий Тошкентнинг электр тармоғидаги носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси етказиб беришнинг қисқариш масаласини муҳокама қилди.

Шер Муҳаммад Аббос Стоникзай ҳозирги совуқ об-ҳавода айрим вилоятлар, жумладан, Кобулда ҳам электр энергияси етишмовчилиги кузатилмоқда деб маълум қилди.

 Ўзбекистон томони муаммоларни тан олган ва уларни ҳал қилиш устида ишлар олиб борилаётгани маълум қилган. Исматилла Иргашевн, об-ҳавонинг бирдан совиб кетиши туфайли электр тармоқларида техник носозликлар юзага келган деб айтди.

Ёрлиқ