Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев телефон орқали суҳбатлашдишлар.
Мирзиёев ва Алиев суҳбатида олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди», — дейилади хабарда.
2022 йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси етакчилари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.
Суҳбатда шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланди.