Самарқанда Док-1 МАКС» препаратидан вафот этган болалар сони 18 кишига етди
Самарқанддаги болалар шифохонасида «Док-1 МАКС» препарати сабаб 18 нафар бола вафот этди.
24 декабр куни Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова ҳамда бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакиллари Самарқанд вилояти болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири, вилоят прокурори биринчи ўринбосари, Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари, вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари ва вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри иштирокида юқоридаги ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилди.
Кун сайтининг хабар қилишича, ўрганишларга кўра,, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябр–декабр ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган. 3 нафар бемор соғломлаштирилиб уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.
еморлар яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда уларда шамоллаш аломатлари бўлгани ва даволаш мақсадида «Док-1 МАКС» препарати қабул қилишганидан сўнг аҳволи оғирлашганини айтишган.
«Док-1 МАКС» препаратининг ҳар 10 млда парацетамол – 500 мг, гвайфенезин – 200 мг, фенилэфрина гидрохлорид – 10 мг мавжуд. Мутахассислар «Док-1 МАКС» препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилгани, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратларини асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганини таъкидлашди.
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг 40-моддасида патологик-анатомик тадқиқотлар соғлиқни сақлаш муассасаларида одам ҳаётлигида ҳамда ўлганидан сўнг ташхис қўйиш (биопсия ва аутопсия), шунингдек, клиник шароитда ташхис қўйиш ва касалликни даволаш ишлари тўғри олиб борилганини назорат қилиш, ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар олиш мақсадида ўтказилиши белгиланган.