Январ 01, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини янги йил билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини янги йил билан табриклади

Янги 2023 йилда инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилади деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида.

Хабарга кўра, 2022 йилда машаққатли ва жасоратли меҳнат билан тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришилди. Инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш борасида янги қадамлар қўйилди.

Ўзбекистонда 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном берилди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек фарзандларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун бошлаган ишларимизни изчил давом эттирамиз. Муҳтарам фахрийларимиз, азиз аёлларимиз, шунингдек, ёрдамга муҳтож инсонлар учун муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади деб қўшимча қилди.

У табрик сўзларининг бошқа қисимда  илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъат соҳалари вакилларини, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ