Ўзбекистон ва Толибон расмийлари электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
(last modified Sun, 01 Jan 2023 09:52:30 GMT )
Январ 01, 2023 14:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Толибон расмийлари электр энергияси  етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
    Ўзбекистон ва Толибон расмийлари электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Толибон ҳукумати Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Ўзбекистон ва Толибон расмийлари  ўртасидаги энергия етказиб бериш бўйича шартнома “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси томонидан имзоланди.

 Афғонистон сув ва энергетика вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Абдул-Латиф Мансур Тошкентда бўлиб турибди. У ташриф доирасида Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Илмий билан ҳам учрашади.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказишдан иборат.