Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто-Зардорий билан телефон орқали суҳбатлашди.
Телефон суҳбатида, Покистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон ва Покистон расмийлари ўзаро стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган барча келишувларни амалга ошириш бўйича мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Икки мамлакта ТИВ раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини келишиб олдилар.