Ўзбекистон президенти мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳим муаммоларни кўтарди
(last modified Sun, 15 Jan 2023 09:21:58 GMT )
Январ 15, 2023 14:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳим муаммоларни кўтарди
    Ўзбекистон президенти мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳим муаммоларни кўтарди

Шавкат Мирзиёев раислигида Мудофаани бошқариш миллий марказида мамлакат Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Қуролли Кучларимнинг қўмондонлик таркиби, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Шунингде ЎЗбекистон мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Барча куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорликдаги ахборот-коммуникация тизимлари Қуролли Кучларни бошқариш жараёнларига изчил интеграция қилинмоқда. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда. Қуролли Кучлар бошқарув органлари ва қўшинларни биргаликда тайёрлаш тизимига хорижий армияларнинг ижобий тажрибалари жорий этилмоқда.

«Халқ ва армия – бир тану бир жондир» деган эзгу тамойил ўз натижасини берди. Ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарасида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаси тўлиқ янгиланди, янги ўқув полигонлари барпо этилди.

Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳам мустаҳкамланди. Ўтган йили 3 мингдан ортиқ оилалар уй-жой билан таъминланди. Ҳарбий аёллар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида «Тўмарис» нишони таъсис этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга кирди, рафиқалари ва ҳарбий пенсионер иш билан таъминланди.

Йиғилишда соҳадаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.