Ўзбекистонда юқори мартабали амалдорлар ишдан олинмоқда
(last modified Mon, 16 Jan 2023 05:54:57 GMT )
Январ 16, 2023 10:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистнда юқори мартабали амалдорлар ишдан олинди
    Ўзбекистнда юқори мартабали амалдорлар ишдан олинди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентнинг фармони аосида, Тошкент шаҳар ҳокими, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари  “Ўзтрансгаз" раҳбари  ва “Ўзбекнефтгаз раҳбари ишдан олинди.

Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун ишдан олинган.

“Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман”, деди Мирзиёев.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилмоқда.

Президент айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармаганини айтди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига ҳайфсан берилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

 Бошқа хабарга кўра, Ўзбекистон президенти энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.