Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди
(last modified Tue, 17 Jan 2023 06:03:11 GMT )
Январ 17, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди
    Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январь куни тонгда шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланган.

Шавкат Мирзиёев  Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган.

Эслатиб ўтамиз, қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан четлаштирилганди. Шунингдек, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилган.

Шавкат Мирзиёев,  ҳокимнинг лавозимдан олинишини «оёғидан ердан узилгани» билан шарҳлаган. «Шу боис вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим», — деган  президент.