Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sun, 22 Jan 2023 07:42:10 GMT )
Январ 22, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
    Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б Бахтиёр Саидов ва Хитой ТИВ раҳбари  Цинь Ган бир-бирларини ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрикладилар.

Ўзбекистон ва Хитой  раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак босқичга кўтарилиб, мустаҳкам хусусият касб этгани ва жадал тус олгани қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, ТИВ ва тегишли вазирликлар ўртасида фаол мулоқот олиб борилмоқда.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва уларга тайёргарликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитойнинг позициялари ўхшашлиги таъкидланди.

Томонларнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасида яқин муносабатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шерикчилигини янада ривожлантириш мақсадида амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.