Бахтиёр Саидов ЕХҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбат қилди
(last modified Sun, 22 Jan 2023 11:18:03 GMT )
Январ 22, 2023 16:18 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов ЕХҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбат қилди
    Бахтиёр Саидов ЕХҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбат қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Ҳельга Шмид ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра,  суҳбат аввалида ЕХҲТ Бош котиби Бахтиёр Саидовни Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан самимий табриклаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Республиканинг Ташкилот тузилмалари билан ҳамкорлиги ЕХҲТ фаолиятининг барча уч йўналиши бўйича жадал ривожланмоқда.

ЕХҲТ ва унинг институтлари билан икки томон манфаатларга мос келадиган барча соҳаларда ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши таъкидланди.