Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ бош котиби билан мулоқот қилди
(last modified Fri, 18 Nov 2022 07:30:58 GMT )
ноябр 18, 2022 12:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ бош котиби билан мулоқот қилди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ бош котиби билан мулоқот қилди

Владимир Норов мамлакатга бир қатор йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашди.

Норов ва Ҳелга Шмид учрашувида, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламли масалалари кўриб чиқилди.   2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 2021 йил апрель ойида қабул қилинган амалий чора-тадбирлар режасини (йўл харитаси) амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ташкилот фаолияти барча уч йўналиши бўйича турли йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ делегациясини Ўзбекистон минтақавий сиёсати, Марказий Осиёни хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш, жаҳон иқтисодий ва транспорт алоқаларига интеграциялашуви ҳақида батафсил маълумот берди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфсизлик хавф-хатарларига жавоб чораларини кучайтириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, Орол денгизи экологик ҳалокатини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашганди.