Ўзбекистон фуқароси Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбдор деб топилди
(last modified Fri, 27 Jan 2023 11:13:04 GMT )
Январ 27, 2023 16:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқароси Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбдор деб топилди
    Ўзбекистон фуқароси Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбдор деб топилди

АҚШ суди ҳайъати 2017 йили Нью-Йоркда содир этилган терактда Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповни айбдор деб топди

АҚШ суди ҳайъати бир неча кундан кейин айбдор ўлим жазосига ҳукм этилиши ёки умрининг қолган қисмини қамоқхонада ўтказиши бўйича ҳукм чиқариш учун қўшимча далилларни тинглайди. Нью-Йоркда ўлим жазоси бўйича ҳукм чиқарилиши учун суд ҳайъатининг барча 12 аъзоси уни маъқуллаши керак.

Эслаиб ўтамиз, Сайфулло Соипов 2017 йил 31-октабрь куни юк машинасида Манхеттенда Вест-Сайд велосипед йўлакчасида велосипедчилар ва пиёдалар устига ботириб борган. Ҳукумат маълумотларига кўра, шундан сўнг у мактаб автобусига бориб урилиб, сочма ов милтиғи ва пейнтбол милтиғини қўлида тутиб юк машинасидан тушган. Расмий шахсларга кўра, у Нью-Йорк полицияси офицери томонидан ўқ узиб ярадор қилинган ва ҳибсга олинган.

Жиноят ишига кўра, у терговчиларга ҳужумни қарийб бир йил давомида режалаштиргани ва ИШИД видеороликларидан илҳомланганини айтган. Соипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йилда келган ва ҳужумга қадар Нью-Жерсида яшаган. Расмийларга кўра, у рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан яшаб, Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, у АҚШга грин-карта орқали келиб, кейинроқ қонуний равишда доимий резидентга айланган.