Шавкат Мирзиёев Туркия президенти ва халқига ҳамдардлик йўллади
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани муносабати билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади
Шавкат Мирзиёев йўллаган ҳамдардлик мактубида, “қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - деб келтиилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинан эди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган, 440 киши жабланган.Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 237 кишини ташкил этганини маълум қилди, 639 киши эса жабрланган.