Ўзбекистон Энергетика вазирлиги: Россиядан Ўзбекисонга газ экспорти жадаллаштирилади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, “Газпром” ОАЖ бошқарув раиси Алексей Миллер ҳамда Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилди
Россия ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида, Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда йил январь ойида имзоланган “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Мазкур учрашув якуни билан уч томонлама ўрганишларнинг кейинги босқичини жадаллаштириш ҳамда натижаси бўйича қисқа муддатларда уч томонлама учрашувни қайта ташкил этишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Газпром” раҳбари ва Ўзбекистон энергетика вазири газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзолаганди.