Ўзбекистон Туркияга инсонпарварлик ёрдамлариниг 3-партиясини юборди
Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиянтеп шаҳрига (Туркия) етиб келди.
Самолёт бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам Туркияда зилзиладан жабрланганларга етказилган.
Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.
Ҳарбий-тиббий отряд таркибида тажрибали тиббиёт ходимларидан ташқари кинологлар (хизмат итлари билан) ва таъминотчилар ҳам бор бўлиб, улар ўз йўналиши бўйича барча керакли анжом ва ускуналар билан таъмнланган де хабар қилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тарқатган сўнгги маълумотларида, кеча Тошкент вақти билан соат 19.00 да қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етган деб хабар қилди.
Аввал хабар берилганидек, кеча эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.