феврал 12, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонннинг «Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатади
    Ўзбекистонннинг «Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатади

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида имзоланган янги келишувга ассида бу компания яна 2 йил мазкур темир йўлга хизмат кўрсатади.

Кеча Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланганини «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати. Янги келишув асосида, «Согдиана Транс» 2 йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек Ўзбекистон ва Толибон томонлари биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олдилар. Ҳамда Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эслатиб ўтамиз, «мамлакат ҳудудида темир йўлдаги техник ишлар ўз вақтида битмагани» сабабли 1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилган эди. 8−10 февраль кунлари Термизда Афғонистон темир йўллари бошқармаси делегасияси билан учрашув ўтказилди. Унинг натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди ва икки давлат ўртасида темир йўллари ўртасида юк ташуви қайта тикланди.

Ёрлиқ