Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги ҳамкорликлар кенгайиб бормоқда
Тошкентда Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учраши мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва унинг мамлакатимиздаги лойиҳавий фаолиятини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
БМТТД Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келиши ва уни амалга оширишда БМТТД Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилишга интилишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастурининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш, Оролбўйи минтақасида ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёрлиги эътироф этилди.
Инсон капиталини ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.