Ўзбекистонга келаси 2023 йил 7 млн сайёҳни жал қилишни режалаштирган
(last modified Tue, 14 Feb 2023 10:03:02 GMT )
феврал 14, 2023 15:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга келаси 2023 йил 7 млн сайёҳни жал қилишни режалаштирган
    Ўзбекистонга келаси 2023 йил 7 млн сайёҳни жал қилишни режалаштирган

Ўзбекистонга 2023 йилда 7 млн нафар хорижий сайёҳ келиши кутилаётганини Тошкентдаги "Wyndham" меҳмонхонасида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси ташкиллаштирган бизнес ҳамкорлар нонуштасида айтиб ўтилди

Йил сарҳисоби ҳамда 2023 йил режалари ҳақида сўз борганида, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сайёҳлар ҳаво транспорти логистикасида муаммога дуч келиши керак эмаслигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кундан кунга ортиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон ҳаво йўллари соҳасида янгиланишлар ва топ-парвозлар уюштириш лозим. Хорижий сайёҳлар ҳаво йўллари логистикасида умуман муаммога дуч келмаслиги лозим”, - деди Абдуҳакимов.

2022 йилда 4,7 млн нафар сайёҳ келган бўлса, келгуси йилда 7 млн нафар хорижий турист келиши ва маҳаллий сайёҳлар сони 12 млн нафарга етиши кутилмоқда.

Уюшма томонидан меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишда қатор давлатлар, хусусан, Россия билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади.

Ёрлиқ