Тошкентда Сардор Умрзоқов ва Оқилбек Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 09 Mar 2023 10:44:57 GMT )
март 09, 2023 15:44 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Сардор Умрзоқов ва Оқилбек Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Сардор Умрзоқов ва Оқилбек Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, президент маъмурияти раҳбари Оқилбек Жапаров ва Сардор Умрзоқовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расимйлари учрашуви чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмшаган.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари «Ишончим комилки, давлатларимиз раҳбарлари томонидан билдирилган ташаббус ва келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши чегарадош ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, қўшимча инвестицияларни жалб этиш, транспортдан фойдаланиш имкониятини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш шароитини оширишга кўмаклашади», деб таъкидлади.

Оқилбек Жапаров икки давлат иқтисодиёти яқин келажакда ташқи савдо айланмасидаги 2 миллиард долларлик чегарадан ўтиш учун етарли салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов барча мавжуд келишувлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.