март 20, 2023 22:55 Asia/Tashkent
  • Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон президенти номига қутловлар келмоқда
    Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон президенти номига қутловлар келмоқда

АҚШ президенти, Жо Байден, Хитой раҳари Си Цзинпин, Наврўз байрами арафасида ЎЗбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни табрикладилар.

Жо Байденнинг мактуби «Америка халқи номидан сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман» деб бошланган.

Мактубда ўтган йил давомида Ўзбекистон ва АҚШ умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашгани қайд қилинган.

Хитой етакчиси Си Цзинпин Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади ва  мактубида Хитойга давлат ташрифи режалаштирилаётгани ҳақида тўхталиб ўтган.

«Ўзбекистоннинг миллий байрами — Наврўз айёми билан Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номимдан сизни ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод этишдан ғоят мамнунман», дейилади табрикда.

Ёрлиқ