Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси телефон орқали суҳбатлашди
Ўзбекистон презиенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан 27 март куни ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлили батафсил муҳокама этилди.
Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбатни муборак Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирини самимий қутлашдан бошлаб, дўст халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Миср етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.