март 30, 2023 13:36 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Турманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов билан учрашди
    Бахтиёр Саидов Турманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов билан учрашди

Ашхободда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бу учрашувда “давлатларимиз раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин ва дўстона алоқалар барча соҳаларда стратегик шерикликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда”, - деб айтди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Хабарда келтирилишича, “кўп асрлик муштарак тарихий меросга таянган ҳолда бугун мамлакатларимиз Марказий Осиёда изчил тараққиёт, тинчлик ва барқарорликни илгари сурмоқдалар”.

Ёрлиқ