Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлиси бўлиб ўтмоқда
(last modified Fri, 07 Apr 2023 09:17:08 GMT )
апрел 07, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлиси бўлиб ўтмоқда
    Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлиси бўлиб ўтмоқда

Учрашув делегациялар раҳбарларининг ШҲТ МАТТ боғига кўчат ўтқазиши билан бошланди. Маросим ташкилотга аъзо мамлакатларнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва муштарак интилишлари рамзини

ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлисида Қозоғистон раислик қилмоқда. Унинг ишида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси делегациялари қатнашмоқда.

Мажлисда томонлар минтақавий хавфсизлик ҳолатини кўриб чиқиш, ШҲТ маконида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилишни ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражаси, халқаро террористик ташкилотларнинг замонавий хатар ва хавфсизликка таҳдидларига жавоб бериш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилаб олишни муҳокма қилишни режалаштирган. 

ШҲТ МАТТ кенгашининг аввалги мажлиси 2022 йил 14 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон раислигида ўтказилганди.

Ёрлиқ