Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан телефон орқали суҳбатлашди
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилганини давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси мулоқоти давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасидаги, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон-Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан таъкидланди.