Танзила Норбоева: Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади
(last modified Sun, 09 Apr 2023 13:39:59 GMT )
апрел 09, 2023 18:39 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева: Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади
    Танзила Норбоева: Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева юқори палатада бўлиб ўтган ялпи мажлисда Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боришда давом этади деб маълум қилди

Ўзбекистон сенати раиси ўз сўзларида, ташқи сиёсатда миллий манфаатларга асосланган, чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.

Танзила Норбоева шунингдек “Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан қўшни мамлакатлар билан чегаравий масалалар самарали тарзда ҳал қилинди, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилди”, деб қўшимча қилди.

Сенати раисининг сўзларига кўра, халқ дипломатиясининг ривожланиши, Ўзбекистон халқи бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшаши, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-еркин бориб-келиши, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаши, мамлакат инвестиция муҳити яхшиланиши учун кенг имкониятлар яратади.

“Энг муҳими, Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боради”, дея қўшимча қилди у.