Самарқанд шаҳрида Афғонистон бўйича иккинчи тўрт томонлама йиғилишнинг қўшма баёноти
Эрон, Россия , Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарлари бугун Ўзбекистоннинг Самиарқанд шаҳрида Афғонистон бўйича иккинчи тўрт томонлама йиғилишда учрашиб қўшма баёнот бердилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2023-йил 12-апрель (1402-йил 24-фарвардинl) куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Хитой, Россия ва Покистон ТИВ раҳбарлари Афғонистон бўйича норасмий учрашув ўтказиб яна бир бор Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатилиши ҳамда бу давлатнинг сиёсий қатъияти ва тараққиёт йўлида " Афғонистон раҳбарияти, Афғонистон активлари" тамойили қўллаб- қуввватланиши таъкидладилар.
Эрон Ислом Респубилкаси, Россия, Хитой ва Покистон расмийлари Афғонистон муваққат ҳукуматининг ИШИД /Хуросон шохаси/ га қарши кураш олиб бориш ҳаракатларига эътиборр қаратиб бу ҳукуматни терроризмга қарши кураш, Афғонистон ҳудудидан ҳар қандай террористик гуруҳ томонидан фойдаланилишига йўл қўймаслик учун барча турдаги террористик гуруҳларни йўқ қилиш бўйича эълон қилинган мажбуриятларни амалга оширишда кўзга кўринадиган ва текшириш мумикн бўлган чоралар кўришга чақирдилар.
Тўрт давлат ТИВ раҳбарлари баёнотида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги мавжуд оғир вазият учун масъулитяни ўз зиммаларига олишлари кераклиги ва зудлик биланбу давлатга қарши бир томонлама санкцияларни олиб ташлаш ва Афғонистондан ташқаридаги мулкларни аафғонистонликлар манфаати учун қайтарилиши қайд этилган.
Баёнотда минтақавий тинчлик ва барқарорликка фойдали бўлмаган ҳаракат сифатида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини томонидан Афғонистон ичкариси ва атрофидаги ҳарбий базаларни қайта тикланишига қарши чиқилиши билан, томонлар Кобулдаги ҳозирги ҳукуматни барча этник гуруҳлар ва сиёсий институтларнинг амалий иштирокида инклюзив давлат тузишни ҳамда аёллар ва этник озчиликларга нисбатан барча чекловчи чораларни бекор қилишни сўрадилар.
Баёнотда келтирилишча, Афғонистон трансчегаравий ноқонуний фаолиятини кузатиши ва олдини олиш ҳамда қўшнилар билан диалог ва маслаҳатлашувлар орқали трансчегаравий муаммоларни жумладан сув муаммосини тўғри ҳал қилиши керак.