апрел 14, 2023 13:12 Asia/Tashkent
  • Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган 3 ўзбекистонлик изолятордан қочди. Бири ҳалок бўлди
    Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган 3 ўзбекистонлик изолятордан қочди. Бири ҳалок бўлди

Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган уч нафар ўзбекистонлик тергов изоляторидан қочиш чоғида улардан бири дарёда чўкиб кетди, бир қўриқчи ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўша куниёқ икки қочоқни қўлга олди

Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган  уч ўзбекистонлик  Шимолий Жакарта шаҳридаги тергов изоляторидаги бир нафар қўриқчини ўлдириб қочиб кетди. 

Индонезия маҳаллий матбуотнинг ёзишича, улар омборхонадан ўғирланган пичоқ билан соқчиларга ҳужум қилган. Қочиш чоғида иммиграция хизмати ходими ҳалок бўлган, яна уч нафари оғир яраланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўша куниёқ икки қочоқни қўлга олишга муваффақ бўлган. Бироқ бир нафари қочиш пайтида дарёга сакраб, чўкиб кетган.

Ёрлиқ