апрел 19, 2023 10:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
    Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланиши билан сиёсий тадбирда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар овоз бериш учун участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши тўғри келади.

19-26 апрель кунлари Ўзбекистонда янги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади. Жараён референдумдан ўн кун олдин бошланади ва референдумга уч кун қолганда тугайди.

Фуқаро муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссиясига сайлов куни бўла олмаслик сабабини (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш) кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши керак.

Ўтказиладиган референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.

Овоз берувчи тегишли участка комиссиясига бўла олмаслик сабабларини кўрсатган ариза асосида бюллетен олади. Тўлдирилган бюллетен ёпиқ конвертга солиниб, махсус сейфда сақланади.

Жори йил 30 апрель куни овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, муддатидан олдин овоз берганларнинг конвертга солинган бюллетенлари овоз бериш қутисига ташланади.

Мазкур референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш Россиянинг 49 та ҳудудида ўтказилади. Референдум учаткалари иш кунлари Москва вақти билан соат 7:00-16:00 да, дам олиш ва байрам кунлари соат 10:00-14:00 да очиқ бўлади.

Россияда референдумнинг асосий кунида овоз бериш участкалари Москвадаги элчихона ҳудуди, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлардагижами еттита сайлов участкаси очилади.

Ёрлиқ