Ўзбекистонда муддатдан илгари президентлик сайловар бўлиб ўтади
(last modified Thu, 18 May 2023 11:25:49 GMT )
май 18, 2023 16:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда муддатдан илгари президентлик сайловар бўлиб ўтади
    Ўзбекистонда муддатдан илгари президентлик сайловар бўлиб ўтади

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдумдан кейин бу мамлакат халқи яна бир муҳим сиёсий воқеани /муддатдан илгари президентлик сайлови/ бошдан кечириши кутилмоқда

Бундан олдин Ўзбекистоннинг  65 ёшли президенти Шавкат Мирзиёев дунёда кечаётган "жиддий ва мураккаб жараёнар" билан шуғулланишга ёрдам берадиган янги ваколатлар учун муддатидан олдин президентлик сайловни ўтказилишига чақирди.

Ўзбекистон Марказий сайлов штаби ҳам шу муносабатда, навбатдан ташқари Ўзбекистон президентлик сайлови 2023-йил 9 -июль куни бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Ўзбекистон Миллий сайлов штаби шунингдек 5 -партиянинг навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирое этиши учун ўз номзодларини таништириш учун фаолият кўрсатишга рухсатномалар берилишини маълум қиллди.

Либерал-демокртик партияси, Халқ демократик партияси, " Адолат" социал-демокраик партияси," Миллий тикланиш" демократик партияси ва экологик партия Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан навбатдан ташқари президентлик сайловларида қатанашиш учун рухсат олган.

Шунингдек Ўзбекистон презиентининг номзодларини фақта фаол партиялар орқали таништиришнинг имкони бор.

Аслида ўзбекистонлик сиёсатчиларнинг президентлик сайловарида мустақил қатнаниши имкони йўқ. Амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев  либерал-демократик партиясидан, Ўзбекистон олий суд раисининг биринич ўринбосари, Рабохон Маҳмудова " "Адолат"  ё ўзи социал демократик патиясидан, Улуғбек Иноятов Халқ демократик партияси раиси,  Марказий кенгаш ижро қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев экологик партия,  Ўзбекистон президентлик сайловида ўз номзодлигини таништирганлар.

Ўзбекистонда муддатдан олдин президентлик сайлов ўтказилшидан олдин Ўзбекистон " Милий тикланиш" демократик партияси раҳбарлари шў номзодиини президенлик сайловда номзод қилиб кўрсатиш  ўрнига амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодлигини  қўллаб қувватлашга қарор қилди. " Миллий тикланиш"партиясининг жорий йил 9-июлида ўтказиладиган президентлик сайловда номзод кўрсатишидан воз кечганидан  икки сабаб  мавжуд.

Биринчидан бу партия раҳбарлари сайловда ғалаба қозониш имкониятларини заиф сифатида ҳисоблайди. Иккинчи имконият эса бу партия етакчиларини пул сарфлаш ўрнига ва сайлов кампанияси  муаммолари сабаб  Ўзбекистоннинг сиёсий келажакига кўпроқ рол ўйнаши учун ғалаба қозонган номзодни қўллаб-қувватлаш қарорига келган.

Ўзбекистон президенти сайлови

 

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг олдинги даврда бўлгани сингари бу галги сайловларда  ҳам ғалаба қозониш учун аниқ шанси борлилигини тахмин қилишш қийин эмас. Олдинги муддатда Шавкат Мирзиёев президентлик сайловда 80 фоизда нортиқ овозни касб этиб ғалабага эришганди. Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат ташқи сиёсатнинг меъмори бўлган бу ўзбекистонлик сиёсатчи бу даврда ғалаба қозонишининг эҳтимоли юқоридир.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон 35 миллиондан ортиқ аҳолига эгадир ва шундан 21 миллиондан ортиғи навбатдан ташқраи президентлик сайловларда қатнашиши ҳуқуқига эга.

Шу муносабтда Россия стратегик ўрганишлар инстутитунинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича бўлими директори,   Дмитрий Александров   Шавкат Миризиёев сайлоларда катта шансга эгадир деб хулоса қилмоқда. Бу эксперт шунингдек  Шавкат Мирзиёевнинг сиёсатлари  бундан кейин ҳам Россия билан муносабатарни мукстаҳкамлаш ва Ғарбдан узоқлашишга қаратилган бўлади деб таъкидлади.

Жорий йил апрел ойида Ўзбекистонда Конституцияга  ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилганини инобатга олиб,  бу мамлакат аҳолиси муҳим ва таъсирли сиёсий воқеаларни бирин-кетин бошдан кечираётганини айтиши мумкин.

Ўзбекистон халқи  30 апрел куни бу мамлакатда конституциявий ислоҳолар ўтказиш бўйича референдумда иштирок этиш учун сайлов участкаларига борди.

Яқинда Ўзбекистонда ўтказилган референдумдан мақсад мамлакат конститциясининг 65 фоиз бандига ўзгартириш ва ислоҳотлар киритишдан иборат эди ва бу мамлакат халқининг собиқ конституциясига 27 та янги модда қўшилди. Яқинда референдум натижасида мамлакат конститциясининг моддаси сони  128 тадан 155 тага етказилди.

Ўзбекистоннинг янги конституциясига биноан бу мамлакатда президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача оширилади. Олдин сиёсий ҳокимият тепасида бўлган одамлар эса президентлик муддати қанча бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон президенти лавозимига кетма-кет муддатга тайинлаш ҳуқуқига эгадир.

Бу рухсат эса кўпчилик сиёсий доираларни Шавкат Мирзиёевнинг 9-июль куни ўтказиладиган президент сайловидаги ғалабасини аниқ эълон қилишга сабаб бўлишини таъкидлашмоқда.