Бахтиёр Саидов расман Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинланди
(last modified Tue, 25 Apr 2023 04:45:47 GMT )
апрел 25, 2023 09:45 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов расман Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинланди
    Бахтиёр Саидов расман Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллаганидан кеййин президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.

Эслатиб ўтаимз, 2022 йил охирида Бахтиёр Саидов ТИВ в.б. этиб тайинланганди.

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланганини Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам Бахтиёр Саидовнинг номзодини маъқуллади.

Бахтиёр Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Хитойда элчи сифатида 2017 йил июндан 2022 йил ноябргача ишлаб келган. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритган.